Goal24.uz » Чемпионлар лигаси » Модрич “Манчестер Сити”га қарши Чемпионлар лигаси 1/2 финал жавоб ўйини ҳақида нималар деди

Модрич “Манчестер Сити”га қарши Чемпионлар лигаси 1/2 финал жавоб ўйини ҳақида нималар деди

Автор: admin


Лука ва жамоаси Гвардиола шогирдларига қарши ўйнайди.

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич “Манчестер Сити”га қарши Чемпионлар лигаси 1/2 финал жавоб ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув эртага кечқурун Мадриддаги "Сантяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир ҳафта олдин "Сити" "Бланкос"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этганди.

“Биз Чемпионлар лигасида кучли рақибларга қарши ўйнадик ва “Манчестер Сити” албатта ажойиб таркибга эга топ-жамоа. Бизни жуда қийин учрашув кутиб турибди.

Биз майдонга ўзимизга ишонган ҳолда киришимиз, агрессив ва икки баравар куч билан ўйнашимиз керак. Мухлисларимизни зудлик билан ўйинга жалб қилишимиз керак. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ғалаба қозонишимизга ёрдам беради», - деди Модрич.
55   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
уефа чемпионлар лигаси чемпионлар лигаси янгликлари бугунги кун чемпионлар лигаси янгликлари УЕФА Суперкубоги ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати