"Вилярреал" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди.
"Вилярреал" бош мураббийи Унаи Эмери "Ливерпул"га қарши жавоб ўйинидан сўнг интервю берди. "Вилярреал" 2:0 ҳисобида олдинда бўлди, аммо иккинчи бўлимда муваффақияцизликка учради. Эмери шогирдлари Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишди.
“Ҳақиқий имкониятни йўқотиб қўйсангиз, бу ҳамма учун қайғулидир. Биз бахтли бўла олмаймиз. “Ювентус”, “Бавария” билан яхши ўйинлар ўтказдик, аммо биз финалга чиқишни хоҳлагандик.
Ҳа, "Ливерпул" финалда ўйнашга лойиқ. Бироқ биринчи бўлимда биз ҳам яхши жамоа эканлигимизни, имкониятларимиз ҳам бўлиши мумкинлигини барчага яққол кўрсатдик. Аммо уларда иккита ўйин фарқи бор эди, - деди Эмери.