"Аякс" футболчиси аллақачон тиббий кўрикдан ўтган.
"Аякс" ҳимоячиси Нусайр Мазрауи, албатта, "Бавария"га ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Манбага кўра, Мазрауи аллақачон тегишли тиббий кўрикдан ўтган.
Шартнома аллақачон тўлиқ маъқулланган. Агент Мино Раёланинг ўлими туфайли ҳаммаси барбод бўлиши хавфи бор эди, аммо бу маълумот тасдиқланмади. Мазрауи таниқли агентнинг мижози эди.
24 ёшли Нусайр жорий мавсумда барча турнирларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.