Кўк-анорранглилар Рюдигер ва Кристенсенга ўринбосар қидирмоқда.
"Челси" ёзги трансфер ойнасида "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Жошко Гвардиолани сотиб олишни режалаштирмоқда. Футболчи жамоадан кетган Антонио Рюдигер ва Андреас Кристенсенни алмаштиради.
20 ёшли хорватнинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчининг трансфер нархи 30 миллион еврони ташкил қилади.
Гвардиол жорий мавсумда барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.