Белгиялик футболчи кейинги ёзда А Серияга қайтиши мумкин.
Ромелу Лукаку «Челси»ни тарк этиб, Италияга қайтмоқчи, дея хабар беради Фоотбалл Италиа Ил Cорриере делло Спорт нашрига таяниб.
Манба берган хабарга кўра, 29 ёшли футболчи "Милан" ва "Ювентус"нинг эътиборини тортган.
“Россонерлар” ҳужумчи ижарага олмоқчи, “бянконери” эса, қишда Душан Влаҳовични 80 миллион еврога сотиб олгани боис, унга кўп пул сарфлашга тайёр эмас.
Жорий мавсумда Лукаку барча турнирларда 44 та ўйин ўтказди: 15 та гол ва 2 та голли узатма.