Юрген италияликни жуда ҳурмат қилади.
"Ливерпул" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди. Тез орада уларнинг жамоалари Чемпионлар лигаси финалида ўзаро кураш олиб боришади.
«Анчелотти билан шуғулланган энг яхши ҳужумчилар рўйхатига қаранг. Мен ҳатто ўйладим - у билан бирга ишламаган камида битта форвард борми? Бу ажойиб.
Анчелотти жуда ёқимли инсон. У жуда муваффақиятли ва жамоасини янги ва янги марраларга ундайди. Ажойиб инсон», - дея Клоппнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.