Бироқ, "Арсенал" франциялик марказий ҳимоячи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.
Ўтган мавсумни "Марсел"да ижара асосида ўтказган "Арсенал" марказий ҳимоячиси Уилям Салиба бир қатор Эвропа клубларининг қизиқишига сабаб бўлди.
Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, 21 ёшли франсиялик футболчини "Нюкасл", "Наполи" ва "Атлетико" клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Бу келишувдаги муаммо “Арсенал”нинг иқтидорли футболчи билан хайрлашишни истамаслигида. Олдинроқ "канонирлар" бош мураббийи Микел Артета келажакда Салибани кутишини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Салиба “Марсел” сафида барча турнирларда 51 та ўйин ўтказиб, 7 марта огоҳлантириш олган.
Франсиялик марказий ҳимоячи мавсум якунида Лига 1нинг энг яхши ёш футболчисига айлангани ҳам этиборга молик.