Миланликлар катта миқдорда пул олишни кутишмоқда.
"Арсенал" ёзда "Интер" ҳимоячиси Федерико Димаркони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Британия ОАВлари ёзмоқда.
Манбанинг қайд этишича, “нерадзуррилар” 24 ёшли италиялик учун тахминан 20 миллион фунт олишни кутмоқда. Футболчи ўз клуби билан биргаликда А Серия кумуш медаллари соҳибига айланди.
Ҳимоячи жорий мавсум “Интер” сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушди. Димарко эттита сермаҳсул ҳаракати билан қайд этилди: ҳимоячи иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.