Мадрид клуби Юрген Клопп шогирдларидан кучли эканлигини исботлади.
Чемпионлар лигаси финалида "Ливерпул" ва "Реал Мадрид" ўзаро тўқнаш келишди. Мадридликлар Винисиус Жуниорнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди.
Демак, “Реал” ўз тарихида ўн тўртинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Аввалроқ мадридликлар 1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002, 2014, 2016, 2017 ва 2018-йилларда ғалаба қозонган.
Гоал24.уз сайтида
"Ливерпул" - "Реал" ўйини (0:1) шарҳи мавжуд.