Италиялик мураббий футбол тарихига кирди.
“Реал” Европа Чемпионлар Лигаси финал учрашувида Парижда “Ливерпул”га қарши майдонга тушди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти учун бу ғалаба клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирдаги тўртинчиси бўлди.
Бу кўрсаткич бўйича италиялик мутахассис рекордчига айланди. У аввалроқ "Милан" билан, шунингдек, 13/14 мавсумда "Реал" билан турнирда ғолиб чиққан.
Гоал24.уз сайти гол видеоси ва "Ливерпул" - "Реал" (0:1) учрашувидан олинган шарҳни тақдим этди.