Немисларга "канонирлар" керак эмас.
Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз дарвозабони Бернд Ленони камида 10 миллион еврога сотишга рози бўлади. Дарвозабонга Лиссабон Бенфика клуби қизиқмоқда.
Бернд Лено клубнинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Немис ўтган мавсумда бор-йўғи 8 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ўтказиб юборган. Шунингдек, учта учрашувда дарвозабон ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ленонинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. 30 ёшли немис лондонликлар клубида 2018 йилнинг июлидан буён тўп сурмоқда.