Футболчига "Барселона" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
"Лидс" ҳужумчиси Рафиня "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин. Футболчи Бруно Фернандес учун манкунианликлар сафига ўтишни афзал кўриши мумкин - футболчилар Лиссабоннинг "Спортинг" жамоасида маълум вақт бирга ўйнашган ва бир-бирлари билан дўстона муносабатларни сақлаб қолишган.
Рафинянинг "Лидс" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди ва бразилияликнинг трансфер нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ, футболчига асосий давогар каталониялик «Барселона» эканлиги малум қилинганди.
Рафиня ўтган мавсумда ўз клуби сафида 36 та ўйинда майдонга тушди. 25 ёшли бразилиялик футболчи 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани ҳам амалга оширди.