Улар футболчини ёзда таклиф қилмоқчи.
Австриянинг "Залсбург" клуби ҳужумчиси Жуниор Адаму кейинги трансфер ойнасида АПЛга ўтиши мумкин. Футболчининг хизматларига “Вест Хем” ва “Саутгемптон” клублари қизиқиш билдирмоқда.
20 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Австрия Бундеслигасида 30 та ўйинда майдонга тушди. Австриялик футболчи еттита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
Трансфермаркт порталининг хабар беришича, футболчининг трансфери Британия клубларига 6 миллион еврога тушади. Адамунинг Австрия клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.