Футболчи "Ноттингем"да ижара асосида ўйнайди.
"Манчестер Юнайтед"га тегишли Жеймс Гарнер фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Британия ОАВлари хабар бермоқда.
21 ёшли инглиз футболчиси кейинги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Жеймс Гарнер ўтган мавсумни "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўтказди.
Гарнер жорий мавсум “Ноттингем” сафида 49 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи 4 та гол урди ва 10 та голли узатмани ҳам амалга оширди.