Трансфер шу ёзда амалга ошмоқчи.
“Милан” клуби “Ривер Плейт” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандесни сотиб олмоқчи. Футболчи кейинги трансфер ойнасида А Серияга ўтиши мумкин, деб ёзади Италия ОАВлари.
Фернандес жорий мавсумда жамоаси сафида 20 та ўйинда майдонга тушди. Ярим ҳимоячи саккизта гол урди ва олтита голли узатмани ҳам амалга оширди.
Футболчининг трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда. 21 ёшли ярим ҳимоячининг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.