Франсиялик ярим ҳимоячи текинга кетади.
Корентин Толиссо “Бавария”ни тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий баёнот берди. Футболчининг шартномаси ниҳоясига етди.
Толиссо клубда беш йил ўйнади. Кўпинча у ротация ўйинчиси бўлган, аммо клуб учун 118 ўйин ўтказган. У клуб билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва кўплаб ички совринларни қўлга киритди.
Толиссо учун асосий да’вогар – “Лион”.