"Болғачилар" янги дарвозабон қидирмоқда.
Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин “Вест Хем”нинг нишонига тушди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, “болғачилар” Лунинни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Шартнома шу ёзда якунланиши мумкин.
"Вест Хем" Лунинни 37 ёшли фахрий Лукаш Фабиански ўрнига потенсиал футболчи сифатида кўрмоқда. Эътибор беринг, Луниннинг ўзи ўйин амалиёти камлиги туфайли "Реал"дан кетиш истагини яширмаяпти.