Немис клуби ҳужумчи учун 30 миллион эвро тўлайди.
"Ливерпул" ҳужумчиси Садио Мане ёзги трансфер ойнасида "Бавария"га ўтади. Бу ҳақда журналист Никколо Скира хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, 30 ёшли сенегаллик немис клуби билан 3 йиллик шартнома борасида келишиб олган.
Шунингдек, “Бавария” “қизил”га 30 миллион евро ва бонуслар қўшиб тўлаши қайд этилган.
Футболчининг "Ливерпул" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда Манет 51 ўйин ўтказиб, 23 гол урди ва 5 голга ассистентлик қилди.
Олдинроқ "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида Мюнхен клубини тарк этиш ниятида экани ҳақида хабар берилганди.