Соврин Реал Мадрид вакилига насиб этди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, айнан "Реал Мадрид" Эвропанинг энг нуфузли клуб турнирида ғолиб чиққан эди. “Бланкос” финалда “Ливерпул”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Карим Бензема Чемпионлар лигасининг энг яхши мерганига айланди. Франсуз ўз ҳисобига 15 та гол ёзиб қўйди.