Дарвин учун курашда манкунианликлар етакчилик қилмоқда.
«Манчестер Юнайтед» Лиссабоннинг «Бенфика» клуби ҳужумчиси Дарвин Нунесни сотиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Дарвиннинг трансфери “Манчестер Юнайтед”га 80 миллион еврога тушади. Эрик тен Хааг шахсан Нунеснинг хизматларига қизиқади.
Дарвин дунёдаги энг истиқболли ҳужумчилардан биридир. Ҳозир у эндигина 22 ёшда. Ўтган мавсумда у "Бенфика"га Чемпионлар лигасининг чорак финалига чиқишга ёрдам берди ва "Енфилд"да "Ливерпул" дарвозасига гол урди.