Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » "Барселона", "Реал" ва "Атлетико" "Спортинг" ҳимоячиси учун курашмоқда

"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" "Спортинг" ҳимоячиси учун курашмоқда

Автор: admin


Педро Порро топ-клубларнинг радарида.

Португалия матбуоти хабар беришича, Испаниянинг учта гранди - "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" Лиссабоннинг "Спортинг" клубининг ўнг ҳимоячиси Педро Поррони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Қайд этилишича, футболчининг шартномасида товон пули 45 миллион евро бўлиб, “Спортинг”нинг ўзи эса 35 миллион миқдоридаги потенсиал харидорлар билан гаплашишни бошлашга тайёр.

Порро 2018-йилда “Жирона”да ўзини кўрсатди ва бу “Манчестер Сити”га ўтишига сабаб бўлди. Аммо "шаҳарликлар" учун испаниялик бирорта ҳам ўйин ўтказмади ва "Реал Валядолид" ва "Спортинг"га ижарага берилди.

Шу йилнинг май ойида “шерлар” Поррони “Манчестер Сити”дан сотиб олди ва 2025 йилгача шартнома имзолади.

Португалияда икки йил ичида Порро олдинга силжиди, бу эса топ-клубларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Ўтган мавсумда Педро "Спортинг" таркибида 35 ўйин ўтказиб, 5 гол урган ва 7 голга ассистентлик қилган.
136   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей