Ярим ҳимоячи янги жамоа қидирмоқда.
Ярим ҳимоячи Пол Погба “Манчестер Юнайтед”ни текинга тарк этади. Бу ҳақда “МЖ” матбуот хизмати хабар берди.
Погба "қизил иблислар" билан шартномани узайтиришга рози эмас. "Олд Траффорд" клуби Полга қилган иши учун миннатдорчилик билдирди ва унга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
"Ювентус" Погба учун асосий даъвогар саналади. Ярим ҳимоячининг Туринга ўтиши тез орада эълон қилиниши мумкин.