Голландиялик футболчи "Камп Ноу"ни тарк этадими?
"Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Ёнг учун нарх белгилади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
"Барса" Де Ёнгни сотишга тайёр, гарчи футболчининг ўзи "Камп Ноу"да қолишни истаса ҳам. Манбага кўра, "блаугранас" голландиялик футболчи учун 85 миллион евро миқдорида товон пули сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Де Ёнгга асосий да’вогар “Манчестер Юнайтед” ҳисобланади. Клублар аллақачон Френкининг "Олд Траффорд"га ўтиши борасида музокаралар олиб боришмоқда.