Антонио учун янги вазифа.
Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер "Реал"га ўтиши ҳақида фикр билдирди. Антонио ижтимоий тармоқда кичик пост қолдирди. Рюдигер "Реал"га эркин агент сифатида ўтди.
"Мен "Реал Мадрид"га ўтишимни фахрланаман. Олдинда турган барча қийинчиликлардан жуда ҳаяжондаман ва бу буюк клубдаги илк ўйинларимни ўтказишни интизорлик билан кутяпман”, деб ёзади Антонио.
Сўнгги мавсумларда Рюдигер Лондоннинг "Челси" жамоасида ўйнади. У лондонликларга Чемпионлар лигаси ва бошқа бир қанча муҳим совринларни ютишда ёрдам берди.