Бу Гави ёки Араужо эмас.
Педри ўтган мавсум якунига кўра каталониялик "Барселона"нинг энг яхши футболчиси деб тан олинганди. Бу ҳақда кўк гранатанинг матбуот хизмати хабар берди. Педрини мухлислар танлаган.
Овоз бериш натижаларига кўра, 19 ёшли Педри умумий овозларнинг 30,67 фоизини қўлга киритган. Иккинчи ўринни ҳимоячи Роналд Араухо (27,11 фоиз), учинчи ўринни дарвозабон Марк-Андре тер Штеген (7,29 фоиз) эгаллади.
Педри ўтган футбол мавсумида "Барса" таркибида тўртта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.