"Арсенал" форварди яқин вақт ичида "тўқишчилар" билан шартнома имзолайди.
"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт ёзда эркин агент сифатида ўз клубини тарк этади.
Франсиялик футболчи Лионга қайтишга яқин, - дейди Фабрицио Романо Леқуипе нашрига таяниб.
Шартнома келаси якшанба куни имзоланиши кутилмоқда. Қайтиш ҳақидаги маълумотни "Лион Ола" президенти қисман тасдиқлаб, клуб Ляказеттнинг қайтиши учун ҳамма нарсани қилишини айтди.
Жорий мавсумда 30 ёшли футболчи “Арсенал” сафида барча турнирларда 31 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Олдинроқ форвард Премер-лигада мавсумнинг энг яхши голи муаллифи номига давогарлар қаторида эди.