Ромелу Миланга қайтмоқчи.
«Челси» ҳужумчи Ромелу Лукакуни «Интер»га қайтаришга тайёр. “Кўклар” белгиялик футболчининг бир йиллик ижараси учун 20 миллион фунт сўрамоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Манбага кўра, Ромелу А серияда ғолиб чиққан "Интер"га қайтишни жуда хоҳламоқда. Лукаку бошқа вариантларни кўриб чиқмаяпти.
Бир йил аввал Лондон клуби Ромелу учун 105 миллион евро тўлаганди. Белгиялик ҳақиқатан ҳам жамоатчилик умидларини оқлай олмади.