Goal24.uz » Европа жамоалари » Испания » Иско фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш ниятида

Иско фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш ниятида

Автор: admin


Испаниялик футболчи клублардан бирига текинга тушади, чунки у эркин агент мақомига эга.

"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини давом эттириш учун янги вариантларни кўриб чиқа бошлади. Бу ҳақда АС нашри хабар берди.

Манбага кўра, 30 ёшли испаниялик футболчига аллақачон Италия А серияси клублари - "Рома" ва "Милан"дан иккита таклиф бор.

Шунингдек, футболчининг ўзи фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириш вариантини топмоқчи ва чемпионатни ўзгартириш ниятида эмаслиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Иско "Валенсия" тарбияланувчиси ҳисобланади - 2011 йилда у "Малага"га ўтган, орадан икки мавсум ўтиб "Реал"га ўтганди. У "қаймоқранглилар" сафида 353 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 56 та голга ассистентлик қилган.
137   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Ла Лига Испания чемпионатидаги сўнги янгиликлар Барселона ҳақидаги муҳим янгиликлар Реал Мадрид бомба трансферлари ҳақида Энг со;нги Эл классиколар ҳақида маълумотлар Испания чемпионатидаги янгиликлар Ла Лига клублари Атлетико Мадрид Реал Мадрид Барселона Виллареал Испаний кубиги Испания кубиги Cопа дел Рей