Неаполликлар таркибни кучайтирмоқда.
Қанот ҳимоячиси Жерар Деулофеу Италиянинг “Наполи” клуби билан шахсий шартнома борасида келишиб олди. Бу ҳақда Италия матбуоти ёзмоқда.
Неаполда Деулофеу икки миллион евро ва турли бонуслар олади. Жерар аввалроқ “Удинезе”да о‘йнаган.
Эслатиб ўтамиз, Деулофеу каталониялик "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Милан"да ҳам ўз изини қолдирди.
Жерар учун "Наполи" "Удинезе"га тахминан 15 миллион эвро тўлайди.