Бироқ, "қизиллар" футболчи учун курашда ғалаба қозониши керак.
"Ливерпул" ёзда "Лидс" ҳужумчиси Рафиняни сотиб олмоқчи. “Қизиллар” шу йўл билан клубни тарк этмоқчи бўлган Садио Маненинг ўрнини босмоқчи.
Бироқ, мерсисайдликлар футболчи учун рақобатда ғалаба қозониши керак бўлади. Демак, каталониялик "Барселона" ҳамон Рафиняга асосий давогар бўлиб турибди, аввалроқ футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқаётгани хабар қилинганди.
Рафиня жорий мавсумда жамоаси сафида 36 та о‘йинда майдонга тушди. Қанот ҳужумчиси 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани ҳам амалга оширди.