Мисрлик буни келаси йили амалга оширади.
Британия матбуоти “Барселона” ва “Ливерпул” ҳужумчиси Мо Салоҳ ҳамкорлик қилишга келишиб олгани ҳақида хабар бермоқда. Қайд этилишича, мисрлик мерсисайдликлар билан шартномаси тугагач, кўк-анорранглилар лагерига ўтади.
Салоҳнинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Қанот футболчиси амалдаги клуби билан шартномасини узайтириш борасида ҳали келишмаган.
Салоҳ жорий мавсумда жамоаси сафида 51 та о‘йинда майдонга тушди. 29 ёшли мисрлик футболчи 31 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.