Goal24.uz » Европа жамоалари » Италия » "Ювентус" Погбага мавсум учун 8 миллион эвро тўлашга тайёр

"Ювентус" Погбага мавсум учун 8 миллион эвро тўлашга тайёр

Автор: admin


Турин клуби ва франcиялик ярим ҳимоячи трансфер бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Aввал хабар қилинганидек, марказий ярим ҳимоячи Пол Погба шу ёзда “Манчестер Юнайтед”ни шартнома туфайли эркин агент сифатида тарк этади.

29 ёшли франсиялик футболчига асосий да’вогарлардан бири туринлик “Ювентус” бо‘либ, у ҳамон о‘зининг собиқ футболчиси билан алоқада ва у билан қайтиш музокараларининг кейинги босқичини режалаштирган.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Италия A сериясининг буюкларидан бири Погбага турли бонусларни ҳисобга олмаганда, мавсумига 8 миллион евро маош таклиф қилишга тайёр.

Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, "Реал Мадрид" ҳозирги босқичда Погбага даъво қилмаяпти, чунки унинг майдон марказидаги асосий мақсади монаколик иқтидорли Aурелиен Чуамени.

Эҳтимол, аввалроқ ёзилганидек, "Ювентус"нинг Погбани қўлга киритиш бўйича асосий рақиби парижликлар бўлади.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
А Серия Скудето Италия чемпионати Милан Интер милан Рома Лациё Ювентус Наполи А Сериядаги энг муҳим янгиликлар Милан клубидаг энг сўнги янгликлар футболчилар Элдор Шомуродов Мартинез Дибала Италия супер кубиги Италия кубиги