Бянконерилар ҳужумкор гуруҳдан футболчи қидирмоқда.
“Каляри” ҳужумчиси Жованни Симеоне “Ювентус” қизиқиш доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда Италия ОАВлари хабар бермоқда.
"Ювентус" фаол равишда Дибалага ўринбосар қидирмоқда. Симеоне Бянконерининг потенциал ўйинчиларидан бири сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Жованни "Верона"да ижара асосида ўйнаганди. У А Сериянинг 35 та учрашувида 16 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.