Харис Туманли Албионга ўтадими?
"Вулверхемптон" "Бенфика" ҳужумчиси Харис Сеферовичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
"Бўрилар" бу ёзда Сеферовични қўлга киритишга қарши эмас. Футболчи аллақачон "Вулверхемптон" бош мураббийи Бруно Лейж билан суҳбатлашган.
2021/2022 йилги мавсумда Сеферович 15 та ўйин ўтказди. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 3 та голли узатма бор.