Goal24.uz » Европа жамоалари » Франсия » Пянич Марселга кўчиб ўтиши мумкин

Пянич Марселга кўчиб ўтиши мумкин

Автор: admin


"Блауграна" ярим ҳимоячиси Франция чемпионатига ўтиши мумкин.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пянич фаолиятини Франсия 1-лигасида давом эттириши мумкин, деб хабар беради Мундо Депортиво.

Манбага кўра, "Блаугранас" раҳбарияти билан дастлабки музокараларни ўтказган Марсел 32 ёшли боснияликнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Барселона" бош мураббийи Хави ўтган мавсумда "Бешиктош"да ижара асосида ўйнаган футболчи билан ҳисоблашмаяпти. "Бургутлар" сафида Миралем 26 ўйин ўтказиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Пяничнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Олдинроқ Дани Алвес келаси ҳафтада "Барселона" билан янги шартнома имзолаши ҳақида хабар берилганди.
97   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Франсия чемпионати Лига 1 турнир жадвали Франсия чемпионати янгиликлари дербилар франсия клублари Франсия кубиги Франсий супер кубиги ПСЖ ҳақида янгиликлар Лион клуби ҳақида маълумотлар Лилл клуби ҳақида янгиликлар Месси Рамос Мбаппе Неймар Икарди Ҳакимий