Улар футболчини Премер-лигада кўришни хоҳлашади.
Британия матбуоти хабарига кўра, "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нунесни "Ливерпул" Садио Маненинг ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. Сенегалликлар "Бавария"га ўтишлари мумкин.
Аввалроқ, Дарвин Нунесни сотиб олиш имкониятини "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Нюкасл" кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Ҳужумчи кейинги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
22 ёшли уругвайлик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушди. Нунес 34 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.