Мадрид клуби ҳужумни кучайтириш режаларидан воз кечгани йўқ.
"Реал Мадрид" ёзда битта юқори маош олувчи ҳужумчи билан шартнома имзолайди. Нуфузли манбанинг хабар беришича, айни дамда клубда футболчи танлаш борасида қизғин баҳслар кетмоқда. Тўртта вариант мавжуд.
"Реал Мадрид" Габриел Жезус ёки Ромелу Лукакуни сотиб олишга тайёр. Белгиялик билан музокара олиб бориш қийинроқ бўлади, чунки "Челси" футболчини харажатларни қоплаш умидисиз ижарага беришни истамайди.
Рахим Стерлинг ва Рафаел Леау билан ҳам алоқалар мавжуд. Ёш португалиялик билан шартнома имзолаш энг осони бўлади, чунки Мадридда Леау камида икки баробар кўп маош олиши мумкин. "Милан" катта товон пулидан бош торта олмайди.