Колумбиялик футболчи фаолиятини римликлар сафида давом эттириши мумкин.
Хуан Куадрадо "Рома"га қизиқмоқда, деб хабар беради Cалcиомерcато.
Манбага кўра, "Ювентус" шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 34 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр.
Куадрадо мавсумда беш миллион евро ишлаб олмоқчи ва “Ювентус”да у автоматик равишда шартномани 3 миллион маош билан узайтирди.
"Ювентус" Куадрадони хорижга сотмоқчи, аммо "Рома"дан ўйинчига алмашишга рози бўлиши мумкин.
Қайд этиш керакки, Куадрадога Премер-лига ва Қатар клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.