Испаниялик уйига кетади.
"Челси" "Aтлетико" ярим ҳимоячиси Саул Нигес билан шартнома имзолашдан бош тортди. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Саул "Челси"да бир мавсум ижара асосида ўйнади. Испаниялик футболчи Томас Тухел жамоасида ўз ўрнини топа олмади ва энди "Aтлетико"га қайтмоқда.
Қўшимча қиламизки, Саулнинг «матрасчилар» билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Миш-мишларга кўра, Саул "Aтлетико Мадрид"даги ўрин учун курашишга тайёр.