Конференсия лигаси ғолиблари трансфер бозорида ишлайди.
“Лилл” ҳимоячиси Зеки Челик фаолиятини “Рома”да давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.
Манбага кўра, Челикни танлашга "Рома" бош мураббийи Жозе Моурино таъсир кўрсатган. Португалиялик Челикга қўнғироқ қилди ва шахсан уни Гиаллоросси сафига ўтишга ишонтирди.
Энди «Рома» Челик учун товон пули миқдорини «Лилл» раҳбарияти билан келишиб олиши керак. Клублар аллақачон музокаралар олиб бормоқда.