Уелслик футболчи янги иш қидирмоқда.
"Хетафе" "Реал"нинг собиқ вингери Гарет Бейлни сотиб олиш таклифини олди. Бу ҳақда "Хетафе" президенти Aнхел Торрес маълум қилди.
“Бейлнинг агенти ўз мижозининг хизматларини жамоамизга таклиф қилди. Биз ҳамма нарсани ўйлаб кўрамиз, имкониятни ўрганамиз ва қарор қабул қиламиз», - дея Торреснинг сўзларидан иқтибос келтирган журналист Фабрицио Романо.
Гарет Бейл ҳозирда эркин агент ҳисобланади. Aввалроқ у "Реал" билан меҳнат шартномасини узайтиришга рози бўлмаганди.