“Товуслар” ҳимояни мустаҳкамлади.
"Залсбург" ҳимоячиси Расмус Кристенсен "Лидс Юнайтед"га ўтди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.
Футболчининг "товуслар" билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган. Трансфернинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмади.
Норасмий манбаларга кўра, "Лидс" Кристенсен учун 10 миллион евро тўлаган.