Чилилик футболчи янги жамоа борасида бир қарорга келган.
"Интер" ярим ҳимоячиси Aртуро Видал "Фламенго"га ўтади. Бу маълумотни инсайдер журналист Николо Шира баҳам кўрди.
Видал тез орада "Фламенго"га ўтиши кутилмоқда. Чилилик 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолайди.
2021/2022 йилги мавсумда Видал "Интер" сафида 41 та ўйинда майдонга тушди (барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда). Унинг ҳисобида 2 та гол ва 4 та голли узатма бор.