“Ко‘к-анорранглилар” белгиялик футболчини “Манчестер Сити” ҳужумчиси ёрдамида алмаштирмоқчи.
Ромелу Лукаку ёзда “Челси”ни тарк этмоқчи, дея хабар беради Гоал.cом.
29 ёшли футболчи “Интер”га қайтишни истамоқда, аммо клуб ҳозир уни сотиб олишга тайёр эмас, шунинг учун ижарага олиш имконияти бор.
Қайд этилишича, «Челси» агар «Манчестер Сити»дан Габриел Жезусни сотиб олса, Лукакуни 25 миллион еврога ижарага беришга қарши эмас.
25 ёшли бразилиялик футболчи 50 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Челси" Лукакуни 115 миллион еврога сотиб олиб, клуб рекордини ўрнатган эди.