Левандовскига ўринбосар сифатида.
Мюнхеннинг “Бавария” клуби навбатдаги трансфер ойнасида “Тоттенхем” ҳужумчиси Харри Кейнни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Футболчи "Барселона"га ўтмоқчи бўлган Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида кўрилмоқда.
Кейннинг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Aнглиялик ҳужумчининг трансфери роппа-роса 100 миллион еврога баҳоланмоқда.
Кейн ўтган мавсумда барча мусобақаларда "Тоттенхем" либосида 50та ўйинда майдонга тушди. Футболчи 27 та гол урди. Форвард 10 та голли узатма ҳам амалга оширди.