Олдинроқ инсайдер Мбаппенинг Париж клубида қолиш қарорини башорат қилган эди.
Даниел Риоло ПСЖ бош мураббийи Зинедин Зидан бўлишини айтди. Инсайдер аввалроқ Мессининг Париж клубига о‘тишини, шунингдек, Мбаппенинг ҳозирги жамоаси билан шартномани узайтириш қарорини тахмин қилган эди.
Манбанинг таъкидлашича, Маурисио Почеттинонинг ишдан бўшатилиши тез орада эълон қилинади. Шундан сўнг Зинедин Зидан жамоанинг янги бош мураббийи сифатида таништирилади.
ПСЖ ўтган мавсумда Лига 1 ғолиби бўлди.Aммо парижликлар Чемпионлар лигасида муваффақиятга эриша олишмади.