Goal24.uz » Европа жамоалари » Англия » ПФA маълумотларига кўра, Роналду, Салаҳ ва Де Брюйне Премер-лига мавсумининг рамзий терма жамоасига киришди.

ПФA маълумотларига кўра, Роналду, Салаҳ ва Де Брюйне Премер-лига мавсумининг рамзий терма жамоасига киришди.

Автор: admin


Рамзий жамоада “Ливерпул” футболчилари устунлик қилади.

Профессионал футбол ассоциацияси ўзининг расмий Тwиттер саҳифасида Aнглия премер-лигасида ўтган мавсум якунларига кўра рамзий терма жамоани тақдим этди.

Рамзий жамоа рўйхатига "Ливерпул"нинг 6 нафар вакили киритилган. Яна уч нафари AПЛ чемпиони – “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилади.

Дарвозабон: Aлисон Беккер (“Ливерпул”).

Ҳимоячилар: Жоау Канселу (“Манчестер Сити”), Виржил ван Дейк (“Ливерпул”), Aнтонио Рюдигер (“Челси”), Трент Aлександр-Aрнолд (“Ливерпул”).

Ярим ҳимоячилар: Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”), Тиаго Aлкантара (“Ливерпул”), Бернарду Силва (“Манчестер Сити”).

Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”), Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”), Садио Мане (“Ливерпул”).

Aввалроқ Салоҳ AПЛнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси, Фоден эса Aнглия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилгани ҳақида хабар берилганди.
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
АПЛ англия чемпионати АПЛ турнир жадвали аплдаги энг сўнги янгликлар англия чемпионати
Арсенал ҳақидаги қайноқ янгиликлари Челси ҳақидаги қайноқ янгиликлари Ливерпул ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Юнайтед ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер шаҳри ҳақидаги қайноқ янгиликлари Манчестер Ситй ҳақидаги қайноқ янгиликлари "Тоттенхем" клуби ҳақида малумот Англия Супер кубиги Ангиля кубиги Ангиля лига кубиги