Олдинроқ бразилиялик ҳужумчига "Aрсенал" ва "Челси" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриел Жезус клуб қароргоҳини ёзги трансфер ойнасига ўзгартиради, аммо Aнглия Премер-лигасида қолади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли бразилиялик футболчи "шаҳарликлар"ни албатта тарк этади, аммо яқинда давогарлар рўйхатига қўшилган "Реал"га ўтмайди.
Габриел Жезус фаолиятини икки Лондон клуби: "Aрсенал" ва "Челси" даъвогарлик қилаётган Премер-лигада давом эттиради.
Матбуотдаги сўнгги маълумотларга кўра, ҳар икки клуб Жезус борасида "Манчестер Сити"га расмий таклифлар билан чиқишган. Ушбу трансфер ҳақида кейинроқ маълум бўлади.
Шунингдек, Aнглиянинг амалдаги чемпиони Жезуснинг сотувидан 51 миллион фунт стерлингдан (60 миллион евро) ко‘проқ пул йиг‘ишни исташи, бироқ у бироз молиявий ён беришлари мумкинлиги ма’лум қилинганди.