Каталонияликлар футболчининг имкониятларига шубҳа қилишмоқда.
Испания матбуоти хабарига кўра, "Барселона"да Пике борасида шубҳа бор. Бош мураббий Хави Жерарднинг жисмонан тўлиқ мавсумни юқори савияда ўтказишга қодирлигига ишончи комил эмас.
Вазият Пикенинг шахсий ҳаёти билан мураккаблашди. "Барселона" доимий жанжаллар клуб обрўсига таъсир қилишидан хавотирда.
Яна бир омил - Пикенинг юқори маоши. Бу ҳолатда клуб шартномани бекор қилмайди. "Барселона" жамоаси афсонаси билан чиройли хайрлашув уюштирмоқчи.