Goal24.uz » Ўзбекистон » Осиё Кубоги—2023 йўлида. ўзбекистон Малдив ороллари устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ҳет-трик

Осиё Кубоги—2023 йўлида. ўзбекистон Малдив ороллари устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ҳет-трик

Автор: admin


Футбол бўйича Осиё Кубоги—2023 саралаш босқичида ўзбекистон терма жамоаси 11-июн, шанба куни Малдив ороллари билан баҳс юритди.

Учрашув ўзбекистоннинг тезкор ҳужуми билан бошланди. 2-дақиқада Элдор Шомуродов тезкор гол уриб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида гол урилмади. Иккинчи бўлимда ҳам ўзбекистонликлар кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлади. 51-дақиқада Жалолиддин Машариповнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов дубл қайд этди. 80-дақиқада Элдор рақиб ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, учрашувдаги учинчи голини урди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Остон ўрунов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

C гуруҳининг иккинчи ўйинида Таиланд Шри-Ланка устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
ўзбекистон терма жамоаси 14-июн куни 3-тур доирасида Таиланд билан баҳс олиб боради.
Осиё Кубоги—2023 саралаши

2-тур баҳслари
11-июн, шанба

Малдив ороллари – ўзбекистон 0:4

Голлар: 0:1 — 2 Элдор Шомуродов, 0:2 — 51 Элдор Шомуродов, 0:3 — 80 Элдор Шомуродов, 0:4 — 86 Остон ўрунов.Малдив ороллари: 22. Муҳаммад Фаисал, 2. Самуҳ Aли, 3. Aҳмад Нуман, 4. Ҳусайн Сифау Юсуф (20. Ҳассан Шифаз, 79), 7. Aли Фасир (19. Наиз Ҳассан, 53), 8. Aисам Иброҳим, 10. Ҳамза Муҳаммад (9. Aбдулла Ямин, 79), 13. Aкрам Aбдул Ғани, 14. Ҳаишам Ҳассан, 17. Иброҳим Маҳуди (16. Ҳассан Раиф Aҳмад, 79), 23. Ҳусайн Ниҳон (6. Муҳаммад Умаир, 56).

ўзбекистон: 12. ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Aлижонов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Aшурматов, 18. Aбдулла Aбдуллаев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 17. Достон Ҳамдамов (22.Ойбек Бозоров, 46), 20. Aзизбек Aмонов (19. Aзизбек Турғунбоев, 46), 10. Жалолиддин Машарипов (15. Остон ўрунов, 61), 14. Элдор Шомуродов (6. Сардор Собирхўжаев, 82).

Огоҳлантиришлар: Одил Ҳамробеков (30), Отабек Шукуров (48), Aкрам Aбдул Ғани (81).
Шри-Ланка – Таиланд 0:2
Голлар: 0:1 — 34 Титипан Пуангчан, 0:2 — 90+5 Чаоват Верачарт.
203   
Добавить комментарий
Ваше имя: *
Наверх
Про лига Супер лига Олий лига Ўзбекистон кубиги Ўзбекистондаги барча футбол янгиликлари ўзбекистон футболидаги энг қайноқ янгликлар Про лига янглилари Супер лига янгиликлари Олий лига янгиликлари